Володимир Зеленский фронтга борди

Володимир Зеленский фронтга борди

Украина президенти Володимир Зеленский фронтга етиб борди. Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

«Бизнинг ҳимоячиларимиз. Фронт чизиғи. Бугун мен ҳарбийларимизни Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-денгиз флоти денгиз пиёда аскарлари куни билан табриклаш учун келдим. Украинани ҳимоя қилаётган ҳар бир кишига шон-шарафлар бўлсин», деб ёзди у Telegram’да.

Зеленский фронтнинг қайси секторига ташриф буюргани ҳақида маълумот берилмаган.

Володимир Зеленский фронтга борди

Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг бироз аввалроқ эълон қилинган кундалик хулосасида айтилишича, Украина ҳудудига бостириб кириш бошланганидан бери Украинадаги Россия армиясининг сони деярли ўзгармади, бироқ унинг сифати сезиларли даражада пасайди.

Хабарда айтилишича, Украинадаги Россия қўшинлари гуруҳи ҳозирда 200 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчига эга. Улар бешта қўшин гуруҳи таркибида 70 га яқин полк ва бригадаларга бирлаштирилган. Аммо ўтган йилнинг феврал ойида Россия армияси профессионал аскарлардан иборат бўлиб, асосан замонавий техника билан жиҳозланган ва мураккаб қўшма операцияларга тайёргарлик кўриш учун мунтазам равишда машғулотлардан ўтганди.

Володимир Зеленский фронтга борди

Шу тариқа, Британия ҳарбийларининг фикрига кўра, Россия 1200 километрлик фронт чизиғи бўйлаб пайдо бўладиган оператив муаммоларга жавоб бериш учун катта, қобилиятли, мобил захирани яратиши даргумон.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар