16:46 / 26.05.2023
376

Жанубий Кореяда самолёт эшиги парвоз вақтида очилиб кетди (видео)

Видеодан кадр

Жанубий Кореяда Asiana Airlines авиакомпаниясига тегишли самолётнинг авариявий чиқиш эшиги Тегу шаҳрига парвоз пайтида очилиб кетди.

Airbus 321 самолёти Жанубий Кореянинг Жежу оролидан Тегу шаҳрига учаётган эди. Асиана Airлинес маълумотларига кўра, бортда 200 киши бўлган.

Йўловчилардан бирининг телефонига олинган ҳодиса видеоси интернетга жойлаштирилди.

Тегу ўт ўчириш бўлими 12 киши енгил тан жароҳати олганини, тўққиз нафар йўловчи ҳаво етишмаслиги сабаб касалхонага ётқизилганини маълум қилди.

Эшикни унинг ёнида ўтирган йўловчилардан бири очгани тахмин қилинмоқда. Полиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.

Йўловчилар орасида 48 нафар бошланғич ва ўрта мактаб спортчилари бўлган. “Болалар қалтираб, ваҳима ичида йиғлашди. Чиқишда ўтирганлар энг кўп қўрққан бўлса керак”, — дейди спортчилардан бирининг онаси.

Воқеа содир бўлганига қарамай, самолёт эсон-омон қўнган, шундан сўнг гумондор деб тахмин қилинган шахс маҳаллий ҳокимият томонидан қўлга олинган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Кореяда самолёт эшиги парвоз вақтида очилиб кетди (видео)
ePN