17:10 / 26.05.2023
407

Медведев: “Зеленский бор экан, Украина ва Россия музокаралари бўлмайди”

Фото: “ТАСС”

“Киев режими” ва Украина президенти Владимир Зеленский мавжуд экан, Россия—Украина ўртасидаги музокаралар имконсиз, деди Россия собиқ президенти, амалдаги Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев.

Киев режими, масхарабоз Зеленский бор экан, музокаралар олиб борилмайди”, — деди у Вьетнамга ташрифи чоғида.

Шу билан бирга, Медведев эртами-кечми Москва ва Киев музокара қилишга мажбур бўлишини тан олди, бироқ Украинада “бу одамлар” ҳокимият тепасида турар экан, Россия нуқтаи назаридан музокаралар борасидаги вазият ўзгармаслигини таъкидлади.

Шунингдек, у Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича мавжуд тинчлик режаларининг барчасини ўрганиб чиқиш кераклигини қўшимча қилди.

Май ойи бошида The Wall Street Journal Европадаги манбаларига таяниб, АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашидаги асосий вакиллар Москва ва Киев ўртасидаги музокаралар тарафдори экани ҳақида хабар берган эди, аммо аввал Давлат департаменти ва Марказий разведка бошқармаси Украина қарши ҳужумининг натижасини кўрмоқчи.

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Алексий Даниловнинг айтишича, бошқа давлатлар Киевни Москва билан Россия шартлари асосида музокара олиб боришга мажбурламоқчи. Бироқ унинг сўзларига кўра, Украина фақат ўз шартлари асосида музокаралар олиб боради, улар орасида Зеленскийнинг мамлакатни 1991 йилдаги чегараларига қайтариш талаби бор.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Медведев: “Зеленский бор экан, Украина ва Россия музокаралари бўлмайди”