15:00 / 27.05.2023
351

Украина ОАВ: Валерий Залужний қарши ҳужум бошланганига ишора қилди

Фото: BMV

Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний ўзининг Telegram-каналида «Ўзимизникини қайтариш вақти келди» видеоролигини эълон қилди, у кўплаб оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тезда тарқалди.

Видеода украиналик аскарлар жанговар қасамёд келтириб, жангга тайёргарлик кўраётгани акс этган. Видео сўнггида ватандошларга Украина Қуролли кучлари сафига қўшилишга чақирув бор.

Украина оммавий ахборот воситалари ушбу видеороликни қарши ҳужум бошланишига ишора сифатида баҳолади.

Россия узоқ вақт давомида Европа хавфсизлигига таҳдид бўлиб қолади, деди Герҳард Шрёдернинг собиқ тарафдори, Германия собиқ ташқи ишлар вазири Йошка Фишер.

«Хавфсизлик фақат Россия билан мумкин» деган эски формула энди ишламаяпти, энди «Россиядан ҳимояланиш» анча муҳимроқ», деди у 27 май куни Tagesspiegel нашрига берган интервьюсида.

Фишернинг фикрича, келажакда Украина Европа хавфсизлиги масаласида ҳал қилувчи роль ўйнайди. «Украинанинг ўрни - Европа Иттифоқида, шунингдек, НАТОда», - дея таъкидлади у. Агар иттифоқнинг бир қисми бўлса, Украина учун хавфлар камаяди, деб қўшимча қилди сиёсатчи.

Шу билан бирга, унинг тан олишича, Россиянинг Украинага қарши уруши «аламли сулҳ ва ҳеч бир томонни қониқтирмайдиган ҳудудий муросалар» билан якунланади.

Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина ОАВ: Валерий Залужний қарши ҳужум бошланганига ишора қилди
ePN