date
views 276

Тинч океани тубида фанга номаълум 5 мингдан ортиқ мавжудот топилди

Тинч океани тубида фанга номаълум 5 мингдан ортиқ мавжудот топилди

Фото: Smartex Project/NERC

АҚШ Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси олимлари Тинч океани тубидаги Кларион-Клиппертон ҳудудида 5 мингдан ортиқ турли ҳайвон турларини аниқлади. Бу улкан ҳудуд Ҳавайи ва Мексика ўртасида тахминан 6 км чуқурликда жойлашган.

Биологлар бу ҳудудни бир неча йил давомида сувости транспорти ёрдамида фаол равишда ўрганишди. Бунинг сабаби шундаки, у кобальт, никель ва бошқа минералларга бой ва тез орада тоғ-кон корпорациялари ихтиёрига ўтиши мумкин. Бу эса муқаррар равишда фаунанинг ўзгаришига олиб келади.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, топилган ҳайвонларнинг 90 фоизи илгари ҳеч қачон кўрилмаган ёки ўрганилмаган. Уларнинг кўпчилигида ном ҳам йўқ.

Янги жонзотлардан олимлар «мармеладсимон олмахон»га ном беришди, у узун думли, танаси эса желесимон. Шунингдек, «шишасимон губка» ҳам ном олди.

Денгиз тубида асосан бўғимоёқлилар, чувалчанглар ва игнатерилилар яшаши аниқланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тинч океани тубида фанга номаълум 5 мингдан ортиқ мавжудот топилди