date
views 438

Эроннинг янги «юриши»: баллистик ракета «фарзин» бўла оладими?

Эроннинг янги «юриши»: баллистик ракета «фарзин» бўла оладими?

Пайшанба куни Эрон 2000 км масофага уча оладиган баллистик ракетани муваффақиятли синовдан ўтказди, дея хабар беради давлат матбуоти.

Яқин Шарқдаги энг йирик ракета дастурларидан бирига эга бўлган Эроннинг айтишича, унинг қуроллари минтақадаги ашаддий душманлари Исроил ва АҚШ базаларига етиб боришга қодир.

АҚШ ва Европа қаршиликларига қарамай, Ислом Республикаси ўзининг "мудофаа" ракета дастурини ривожлантиришда давом этишини айтди.

Эрон Мудофаа вазири Муҳаммадризо Аштиёний, "Эрон душманларига гапимиз шуки, биз мамлакат ва унинг ютуқларини ҳимоя қиламиз. Дўстларимизга мурожаатимиз шуки, биз минтақавий барқарорликни тарғиб қилмоқчимиз".

Давлат телевидениеси Эроннинг 2000 км (1243 миля) масофага уча оладиган ва 1500 кг (3300 фунт) жанговар каллакни олиб юришга қодир бўлган “Хуррамшаҳр-4” баллистик ракетасининг такомиллаштирилган версиясини учираётгани ҳақида бир неча сониялик кадрларни намойиш қилган.

ИРНА давлат ахборот агентлигининг хабар беришича, суюқ ёқилғида ишлайдиган ракетага исломнинг аввалида мусулмон аскарлари томонидан босиб олинган яҳудий қалъасига ишоратан «Ҳайбар» номи берилган.

Маҳаллий ишлаб чиқарилган “Ҳайбар” ракетасининг ўзига хос хусусиятлари тезкор тайёргарлик ва учирилиш вақтини ўз ичига олади, бу эса уни стратегик қуролдан ташқари, тактик қуролга айлантиради”, — дейилади баёнотда.

АҚШ Давлат департаменти вакили Метю Миллер: "Эроннинг баллистик ракеталарни ишлаб чиқиш ва тарқатиши минтақавий ва халқаро хавфсизликка жиддий таҳдид солмоқда ва ядро қуролини тарқатмаслик учун асосий муаммо бўлиб қолмоқда" деб иддао қилган.

Эрон хорижий етказиб берувчилардан ракета технологиясини излашда давом этди ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясига зид равишда синовлар ўтказди, деган Миллер. У матбуот брифингида журналистларга Вашингтон бу саъй-ҳаракатларга қарши курашиш учун санкциялардан фойдаланишда давом этишини қўшимча қилган.

Ислом Республикаси тан олмаган Исроил Эронни аниқ таҳдид деб билади. Эроннинг айтишича, унинг баллистик ракеталари АҚШ, Исроил ва бошқа потенциал минтақавий душманларга қарши муҳим тўсиқ ва қасос қуролидир.

АҚШ 2018 йилда ўша пайтдаги президент Доналд Трамп даврида Эроннинг ядровий фаолиятига чеклов қўйган келишувдан воз кечган эди.  Шундан сўнг Теҳрон агар истаса, ядровий бомба учун етарлича парчаланадиган материал ишлаб чиқариш учун вақт пайдо бўлган эди. Бироқ Эрон ядровий қурол яратишга интилаётганини рад этади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эроннинг янги «юриши»: баллистик ракета «фарзин» бўла оладими?