13:03 / 29.05.2023
1 248

Эксперт башорати: “Путин ва Пригожинни ўлдиришлари мумкин”

Фото: AP Photo

Украина ташқи разведка хизматининг собиқ раҳбари, армия генерали Николай Маломужнинг айтишича, Ғарб ядро қуроли қўлланган тақдирдагина Россия президенти Владимир Путиннинг йўқ қилинишига қўйиб бериши мумкин. “Обозреватель” нашрига берган интервьюсида у ҳозир Россия етакчисини ўлдириш имконсизлигини таъкидлади: муаммо нафақат Ғарбнинг позициясида, балки Путин атрофидаги кучли хавфсизлик тизимида.

Ҳарбий экспертнинг фикрига кўра, Россия президенти жисмонан тугатилмасдан шунчаки лавозимидан четлатилиши ҳам мумкин. Қотиллик учун Россиядаги агентлардан ёки сиёсатчининг яқин доираларидаги одамлар ёрдамидан фойдаланишга тўғри келади. Бу операция ҳатто Америка ва Европа разведка идоралари учун ҳам жуда қийин вазифа бўлади. Маломужнинг қўшимча қилишича, Путиннинг атрофидагилар Ғарбдан маълум имтиёзлар олиш учун уни йўқ қилишга ёрдам бериши мумкин.

Ҳозирча бу одамлар ушбу йўналишда ҳеч қандай ҳаракат бошлай олмайди, чунки улар Россия махсус хизматлари назорати остида. Украина Қуролли кучларининг фронтдаги муваффақиятли ҳаракатлари натижасида хавфсизлик тизими барбод бўла бошлагач, Россия президентининг атрофидагилар Путинни йўқ қилишни асосий мақсад қилиб қўйиши мумкин. Фикримча, Ғарб улар билан шу йўл орқали дунёни ядро урушидан қутқариб қолиши ва Ғарб давлатлари билан музокара олиб бориши борасида келишиб олади”, — деди Маломуж.

Армия генералининг сўзларига кўра, “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожинни йўқ қилиш бўйича операциянинг муваффақият қозониш имконияти ҳозир анча юқори. Буни ҳатто яқин келажакда Украина махсус хизматлари ҳам амалга ошириши мумкин. Пригожиннинг жисмоний йўқ қилиниши Ғарб билан қарама-қаршиликларга олиб келмайди, “чунки у террорчи”.

Путиннинг йўқ қилиниши — бошқа экспертлар нима демоқда?

Россия мухолифати етакчиси, Федерал хавфсизлик хизмати полковниги Геннадий Гудковга кўра, Путин ўз қўл остидагилар — мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Россия Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Герасимовнинг қурбонига айланиши мумкин.

Шу билан бирга, Мариуполни ҳимоя қилишда иштирок этган офицер — “азовчи” Илья Самойленко Путиннинг ўлдирилиши Россияга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, деган фикрда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эксперт башорати: “Путин ва Пригожинни ўлдиришлари мумкин”
ePN