16:28 / 30.05.2023
406

Япония бош вазири “номақбул суратлар” сабаб ўғлини лавозимидан озод қилди

Фото: Getty Images

Япония бош вазири Фумио Кисиданинг тўнғич ўғли 2022 йил охирида бош вазирнинг расмий қароргоҳидан шахсий зиёфат учун фойдаланган. Интернетда тарқалган фотосуратлар жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди. Шотаро Кисида сиёсат бўйича ижрочи котиб лавозимидан озод этилади, деб хабар бермоқда The Guardian.

Суратларда Кисиданинг ўғли қариндошлари билан Япония учун рамзий аҳамиятга эга бўлган қароргоҳнинг қизил гиламли зинапоясида турганини кўриш мумкин. Улар одатда Вазирлар Маҳкамасининг янги тайинланган аъзолари гуруҳ бўлиб тушадиган суратларга тақлид қилишган. Шотаро Кисида марказда турган — бу жой бош вазир учун ажратилади.

2022 йил 30 декабрдаги тадбирдан олинган бошқа суратларда меҳмонлар гўё матбуот анжумани ўтказаётгандек шоҳсупада турган.

Унинг хатти-ҳаракатлари ноўрин бўлган, мен уни ишдан бўшатишга қарор қилдим”, — дейди Фумио Кисида ўғли ҳақида.

Қарийб 100 йиллик тарихга эга расмий қароргоҳ авваллари бош вазирнинг идораси бўлиб хизмат қилган, 2005 йилда янги идора қурилгач, у турар жойга айланган.

Шотаро Кисида ўз мансаб мавқеидан шахсий манфаат йўлида фойдалангани учун илгари ҳам жамоатчилик эътиборига тушган эди. У Буюк Британия ва Парижнинг диққатга сазовор жойларини томоша қилиш учун элчихона машиналаридан фойдалангани, шунингдек, отаси билан сафарларга чиққанида Лондондаги қиммат универмагдан Вазирлар Маҳкамаси аъзоларига эсдалик совғалари харид қилгани учун танбеҳ олган.

Кисида ўз ўғлини бош вазирнинг сиёсий котиби лавозимига октябрь ойида тайинлаган эди. Бу тайинлов уни меросхўр сифатида тайёрлашга қадам сифатида баҳоланди ва танқид қилинди. Шотаро аввал отасининг шахсий котиби бўлган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Япония бош вазири “номақбул суратлар” сабаб ўғлини лавозимидан озод қилди
ePN