17:20 / 30.05.2023
308

Бахтли тасодифлар: Юлдузли жуфтликлар қаерда ва қандай танишган?

Бахтли тасодифлар: Юлдузли жуфтликлар қаерда ва қандай танишган?

Бўлажак умр йўлдошингиз исталган жойда учраб қолиши мумкин. Бу тақдирлаш маросими бўладими ёки оддий спорт мусобақасими, фарқи йўқ, энг муҳими — буни юракдан ҳис қилишдир.

Дэвид ва Виктория Бекхем — стадионда

Фото: Europa Plus

Футболчининг фаолиятида кўп ўйинлар бўлган, аммо улардан бирини умрининг охиригача эслаб қолган. Ўшанда футболчи Виктория Бекхем билан танишганди. Хонанда футбол мухлиси эмасди, лекин Дэвид Бекхемни кўриб, завқдан чинқириб юборади. Виктория трибунадан тушиб, Дэвид билан телефон рақамларини алмашади. Дэвид Виктория ўз рақамини қолдирган чиптани ҳали ҳам сақлаб келади.

Фото: Europa Plus
Бу, шубҳасиз, бир кўришдаги муҳаббат эди. Футболдан кейин уйга келганида тасодифан йўқотиб қўймаслик учун телефон рақамимни ҳамма нарсаларга ёзиб қўйганини айтганди”, — деб эслайди собиқ хонанда.

Крис Хемсворт ва Эльза Патаки — ташкиллаштирилган учрашувда

Фото: Europa Plus

Крис Хемсворт ва Эльза Патакини таништириб қўйган одам уларнинг тил ўрганиш бўйича мураббийи эди. Мураббий улар билан ўзаро таниш бўлса-да, жуфтлик бир-бирини танимасди.

Биз ҳеч қачон бир-биримизни кўрмаганмиз. Ташаббусни икковимизга ҳам урғу бўйича дарс берадиган ўқитувчимиз кўрсатди. Бу хоним бизларни бир-биримизга реклама қила бошлади. Охир-оқибат мен: ‘Яхши, учрашиб кўрайлик-чи’, деган қарорга келдим”, — дейди Хемсворт.

Жастин Тимберлейк ва Жессика Бил — “Олтин глобус”да

Фото: Europa Plus

“Иллузионист” юлдузи 2007 йилги “Олтин глобус” ҳайкалидан ҳам ажойиброқ нарсага эришди. Жессика Бил Жастин Тимберлейк билан байрамдан кейинги маросимда танишиб қолади.

Фото: Europa Plus
“Бизнинг учрашувимизда ҳайрон қолдирадиган ҳеч нарса бўлмаган. Мен уни анъанавий услубда — телефон орқали учрашувга таклиф қилдим. Олийжаноблик интернетнинг пайдо бўлиши билан ўлмаслиги керак — мен асраб олган отам ва бобомдан шуни ўрганганман. Қизни Болани учрашувга таклиф қилганингизда у овозингизни эшитиши керак, деб ўйлайман. Охир-оқибат, у рози бўлди”, — деб тан олади Жастин.

Жейсон Статхэм ва Рози Хантингтон-Уайтли — Coachella фестивалида

Фото: Europa Plus

Камила Кабелло ва Шон Мендеснинг учрашишидан кейин Coachella энг романтик фестивалга айланди. Худди шу жойда 2010 йилда Жейсон Статхэм ва Рози Хантингтон-Уайтли бир-бирларини топишган.

Том Хиддлстон ва Зави Эштон — театрда

Фото: Europa Plus

Реал ҳаётга кўчган саҳнадаги муҳаббат. Бу Том Ҳиддлстон ва Зави Эштон 2019 йилда “Хиёнат” спектаклида эр-хотин ролини ўйнашади. Жуфтлик ўшандан бери бирга.

Ванесса Хаженс ва Коул Taкер — медитация дарслари

Фото: Europa Plus

Актриса ва бейсболчининг романтикаси Zoom билан бошланди. Ванесса Хаженс онлайн медитация дарсларига ёзилади. Бир вақтнинг ўзида Коул Taкер худди шу курсларни олишга қарор қилгани қанчалик бахтли тасодиф. У видеоконференцияга уланади ва бир кўришда севиб қолади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бахтли тасодифлар: Юлдузли жуфтликлар қаерда ва қандай танишган?
ePN