12:30 / 01.06.2023
212

Индонезияда гиёҳванд моддалар савдосида гумонланган Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди

Фото: Kompas 

Бали полицияси халқаро гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчилар тармоғини фош этиб, бир неча Россия ва Ўзбекистон фуқароларини ҳибсга олди. Бу ҳақда Индонезиянинг Kompas портали хабар берди.

Қўлга олинган етти нафар шахснинг бир нафари Индонезия фуқароси бўлган, қолганлари хориж давлатларининг фуқароларидир. Тампаксиринг туманида ижарага олинган уйда ушланган икки нафар россияликнинг ёнидан 12,04 грамм гашиш ва 127,59 грамм марихуана топилган.

Қайд этилишича, барчаси “Азамат” исмли Ўзбекистон фуқароси ва бир нафар индонезияликнинг Кутедаги меҳмонхона автотураргоҳида қўлга олинишидан бошланган. Шундан сўнг, яна икки нафар Ўзбекистон фуқароси ушланган.

25 май куни эса Бали полициянинг гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш бошқармаси “Ҳамидов” номи билан танилган Россия фуқароси К.М.ни Керобокан туманида қўлга олган. Унинг ёнидан 39,34 грамм марихуана, 129,26 грамм гашиш ва 60,88 грамм кокаин топилган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Индонезияда гиёҳванд моддалар савдосида гумонланган Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди
ePN