00:23 / 02.06.2023
574

Хитойлик олимлар 10 минг метрли қудуқни бурғилашни бошлади

Хитойлик олимлар 10 минг метрли қудуқни бурғилашни бошлади

Фото: Xinhua

Хитойнинг нефтга бой Шинжон ҳудудида 30 май куни мамлакат тарихидаги энг чуқур қудуқни бурғилаш ишлари бошланди, деб хабар берди «Синхуа» ахборот агентлиги.

Нозик вал ерга 10 минг метрдан ортиқ чуқурликка киради ва 10 дан ортиқ континентал қатламлардан ўтади.

Олимлар ёши тахминан 145 миллион йил бўлган бўр тизимидаги жинсларга етиб боришга умид қилмоқда.

«Бурғилашнинг мураккаблик даражасини катта юк машинасининг иккита юпқа пўлат кабелда ҳаракатланиши билан таққослаш мумкин», деди Хитой муҳандислик академияси олими Сун Жиншенг.

Жараёнга раҳбарлик қилаётган China National Petroleum Corp. маълумотларига кўра, лойиҳа Ернинг ички тузилишига оид маълумотларни тақдим этади, шунингдек, чуқур ер ости бурғилаш технологияларини синовдан ўтказади. Бурғилаш жараёни 457 кун давом этиши кутилмоқда.

Бўр тизими қатламларини ўрганиш минерал ва энергия ресурсларини аниқлашга, шунингдек, зилзилалар ва вулқон отилиши каби экологик офатлар хавфини баҳолашга ёрдам беради.

Ердаги энг чуқур сунъий қудуқ ҳамон Россиянинг Мурманск шаҳри яқинидаги «Кольская сверхглубокая» қудуғи бўлиб, чуқурлиги 12 262 метрни ташкил қилади. Унинг юқори қисмининг диаметри атиги 92 см, пастки қисми эса 21,5 см. 1991 йилда содир бўлган қатор авариялардан сўнг қудуқда бурғилаш ишлари тўхтатиб қўйилган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойлик олимлар 10 минг метрли қудуқни бурғилашни бошлади
ePN