07:30 / 02.06.2023
142

Песков: “Давлат хизматчилари томонидан расмий мақсадларда iPhone’дан фойдаланиш тақиқланган”

Песков: “Давлат хизматчилари томонидан расмий мақсадларда iPhone’дан фойдаланиш тақиқланган”

Apple телефонларидан давлат хизматчилари томонидан расмий мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас ва тақиқланган, деди Россия Федерацияси президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

“Албатта, бу гаджетларнинг барчаси мутлақо шаффоф эканлигини ҳамма тушунади. Бу ерда алданишнинг ҳожати йўқ. Ва, албатта, улардан расмий мақсадларда фойдаланишга йўл қўйиб бўлмайди. Бу тақиқланган”, — деди Кремль матбуот котиби.

Шу билан бирга, у Россия Федерацияси президенти маъмуриятининг айрим ходимлари ҳанузгача бундай гаджетлардан шахсий мақсадларда фойдаланишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бундай ходимлар тахминан 20-30 фоизни ташкил қилади. Қолганлари Android телефонлардан фойдаланади.

Мен биламан, кимдир аллақачон iPhone’дан воз кечмоқда, кимдир улардан фойдаланишда давом этмоқда”, — деди Песков.

Унинг қўшимча қилишича, мансабдор шахсларга бундай гаджетлардан шахсий мақсадларда фойдаланишнинг тақиқланиши ёки рухсат берилиши махсус хизматлар тавсияларига боғлиқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ФХБ АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги билан яқиндан ҳамкорлик қилувчи Apple компанияси смартфонларида зарарли дастурлар топилганини маълум қилганди. Гап Россиядаги дипломатик ваколатхоналар ходимларига тегишли смартфонлар ҳақида бормоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Песков: “Давлат хизматчилари томонидан расмий мақсадларда iPhone’дан фойдаланиш тақиқланган”
ePN