08:23 / 02.06.2023
586

Қозоғистон: Россия-Украина чегарасига тинчликпарвар кучларни юбориш ҳақида мудофаа вазирлиги муносабати

Қозоғистон: Россия-Украина чегарасига тинчликпарвар кучларни юбориш ҳақида мудофаа вазирлиги муносабати

Ҳарбий контингентнинг мамлакатдан ташқаридаги ҳар қандай йўналиши парламент томонидан тасдиқланади, деб айтган Султон Камалетдинов.

Қозоғистон мудофаа вазири ўринбосари Султон Камалетдинов Россия-Украина чегарасига қозоғистонлик тинчликпарвар кучларни юбориш имконияти ҳақида фикр билдирди.

Бундай хавфлар йўқ. Биринчидан, бу давлатнинг ихтиёрий иштироки. Иккинчидан, ҳарбий контингентнинг давлатдан ташқарига юборилиши парламент томонидан тасдиқланади”, — деган Камалетдинов.

“Агар парламент маъқулласа, табиийки. Биз парламент учун жавоб бера олмаймиз, биз Мудофаа вазирлиги учун масъулмиз”, — дея қўшимча қилган вазир ўринбосари.

Ўтган йили худди шундай саволга Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров изоҳ берган эди.

КХШТ масъулият зонаси ташкилотга аъзо давлатларнинг халқаро тан олинган ҳудудлари билан аниқ белгиланган ва бу ҳудудлар доирасида коллектив хавфсизлик таъминланган. КХШТнинг Россия-Украина можароси зонасида иштирок этиши масаласи кун тартибида йўқ”, — деганди Смадияров ўшанда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон: Россия-Украина чегарасига тинчликпарвар кучларни юбориш ҳақида мудофаа вазирлиги муносабати
ePN