17:08 / 02.06.2023
293

Молдова пойтахти Кишинёвда Зеленский Илҳом Алиев билан учрашди

Молдова пойтахти Кишинёвда Зеленский Илҳом Алиев билан учрашди

Кеча, 1 июнь куни Молдова пойтахти Кишинёвда Украина президенти Владимир Зеленский ва Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Маълумотларга кўра, учрашувда давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатлар юзасидан фикр алмашган. Мамлакат лидерлари Озарбайжон ва Украина ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ривожланиб бораётганидан мамнунлик билдирган.

Президент Илҳом Алиевнинг айтишича, Озарбайжон Республикасининг Украинадаги янги элчисини тайинланган, у тез орада иш бошлайди.

Президент Владимир Зеленский Озарбайжоннинг Украинага кўрсатаётган инсонпарварлик ёрдами, украиналик болаларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва уларнинг Озарбайжонга саёҳатларини ташкил этгани учун миннатдорлик билдирган.

Суҳбат чоғида Озарбайжон ва Украина халқаро ташкилотлар доирасида бир-бирининг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини қўллаб-қувватлаши мамнуният билан таъкидлаган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Молдова пойтахти Кишинёвда Зеленский Илҳом Алиев билан учрашди
ePN