18:59 / 02.06.2023
962

Украина Қуролли кучлари захираларни тўлдиришнинг кутилмаган усулини топди

Украина Қуролли кучлари захираларни тўлдиришнинг кутилмаган усулини топди

Украина Қуролли кучлари аёл таржимонларни сафарбар қилишга тайёр, чунки Киевга фронтда хорижлик инструкторлар ва Ғарб техникаси билан ишлаш учун хориж тилини биладиган мутахассислар керак, деди Харьков вилояти ҳудудий хизмат кўрсатиш маркази ҳарбий комиссари Владимир Арап.

“Афсуски, йигитларимизнинг ҳаммаси ҳам чет тилларини билмайди. Ҳозир бизда инглиз, немис ва француз тилларини яхши биладиган одамларга талаб жуда юқори”, — дея комиссарнинг сўзларини келтиради Кharkiv Today.

Унинг сўзларига кўра, аёллар ҳам бу лавозимларни эгаллашга тайёр, бироқ улар эркаклардан фарқли равишда ўз ихтиёрига кўра сафарбар қилинади.

Комиссарнинг аниқлик киритишича, ҳар ойда бир марта хорижий тилларни биладиганлар сафарбар этилганлар орасидан танлаб олинади ва тегишли таълим муассасаларига ҳарбий ишлар бўйича ўқишга юборилади. Кейин улар ўқув полигонларида хизмат қилишади, у ерда ғарб танклари ва гаубицалари билан ишлашга ўргатилади.

Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр аввалроқ таъкидлаганидек, 2026 йилгача, ҳатто тиббий мутахассисликка эга бўлган ва сафарбар қилиниши мумкин бўлган украиналик аёллар учун ҳам мажбурий рўйхатга олиш бўлмайди. “Бошқа касб вакиллари фақат ихтиёрий равишда сафарбар қилиниши мумкин”, — деди у.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина Қуролли кучлари захираларни тўлдиришнинг кутилмаган усулини топди
ePN