13:16 / 03.06.2023
192

Пентагон раҳбари: “Ғарб НАТОнинг Осиё версиясини яратишга интилмаяпти”

Фото: Reuters

АҚШ Осиё-Тинч океани минтақасида НАТОга ўхшаш хавфсизлик тузилмасини яратишга уринмаяпти. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Ллойд Остин Сингапурда бўлиб ўтган хавфсизлик бўйича “Шангри-Ла Диалоги” конференциясида маълум қилди.

Конференциясида Пентагон раҳбаридан АҚШ Европадаги иттифоқчиларидан қандай ҳарбий қадамлар кутаётгани ҳақида сўралди.

“Биринчи навбатда шуни айтмоқчиманки, биз Ҳиндистон ва Тинч океани минтақаларида янги НАТОни яратишга интилмаяпмиз”, — деб жавоб берди Остин.

Вазир, шунингдек, Тайван бўғозидаги можаро ҳалокатли бўлишини таъкидлади ва тўқнашувни муқаррар деб ҳисобламаслигини айтди. Остиннинг сўзларига кўра, АҚШ минтақада тинчликни сақлашга интилмоқда, шундай позициядаги бошқа давлатлар сони ҳам ошиб бормоқда.

Вашингтон янги Совуқ урушга интилмаяпти, АҚШ ва Хитой ўртасидаги рақобат эса “ҳеч қачон можарога айланмаслиги керак”, деб тушунтирди Ллойд Остин.

Хитой Тайванни ўз провинцияси деб билади, орол ҳукумати эса мустақилликни талаб қилмоқда. Пекин Тайваннинг ажралиб чиқишига йўл қўймаслик учун ҳарбий кучдан фойдаланишга тайёрлигини бир неча бор билдирган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пентагон раҳбари: “Ғарб НАТОнинг Осиё версиясини яратишга интилмаяпти”
ePN