16:43 / 03.06.2023
158

Украина ҳарбийлари қарши ҳужум олдидан фронтдаги ҳудудларни миналардан тозалашга киришди

Фото: AP Photo

Украина ҳарбийлари қарши ҳужумга тайёргарлик кўриш мақсадида фронтнинг ўзлари назорат қиладиган қисмидаги миналанган майдонларни тозалашни бошлади, деб хабар бермоқда The Washington Post.

Нашр тушунтиришича, Украина Қуролли кучлари, худди рус армияси каби, бутун фронт чизиғи бўйлаб ҳудудларга минглаб миналарни жойлаштирганди, энди бўлса уларни олиб ташлаш керак. Шу билан бирга, эҳтимолий ҳужум жойларини ошкор қилмаслик учун украиналик сапёрлар мина майдонларига тунда кириб, уларни қўлда тозалашга мажбур бўлмоқда.

Муҳандислик бўлинмаси командирининг сўзларига кўра, тозалаш ишлари бир неча ҳафтадан бери давом этмоқда.

WP қайд этганидек, Украина назоратидаги ҳудудларни миналардан тозалаш биринчи босқич, холос. Чунки фронтнинг Россия томонида ҳам шундай тўсиқлар мавжуд. Украина ҳарбийларига кўра, Россия танкка қарши, пиёдаларга қарши миналар ва мина-тузоқлар қўйган. Ҳарбийларнинг таъкидлашича, танкка қарши миналарни дронлар ёрдамида аниқлаш мумкин, аммо пиёдаларга қарши миналарни топиш қийинроқ.

Украина ҳужуми айнан қаердан бошланиши номаълум. Газета энг эҳтимолий йўналиш сифатида Запорожье вилоятини келтирмоқда, чунки бу минтақадаги муваффақиятли зарба украиналик ҳарбийларга аннексия қилинган Қримни Россия билан боғловчи қуруқлик йўлагини кесишга имкон беради.

Украина расмийлари 2022 йил охиридан бери қарши ҳужум ҳақида гапирмоқда. Дастлаб, бу баҳорда бошланиши кутилган эди, аммо кейинроқ саналар ўзгарди.

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Андрей Данилов 27 май куни қарши ҳужум “эрта-индин ёки бир ҳафтадан кейин” бошланиши мумкинлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучлари ҳужумга тайёр, аммо қўмондонлик энг қулай фурсатни кутмоқда. 29 май куни Украина президенти Владимир Зеленский Олий қўмондон штаб-квартирасининг йиғилишида Украина қўшинларининг “ҳаракатланиш вақти” бўйича қарорлар қабул қилинганини айтди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина ҳарбийлари қарши ҳужум олдидан фронтдаги ҳудудларни миналардан тозалашга киришди
ePN