17:11 / 03.06.2023
399

Пригожин Россия Мудофаа вазирлиги “Вагнер”чиларнинг Бахмутдан чиқиш йўлини миналаб ташлаганини айтди

Фото: Reuters

“Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожиннинг айтишича, Россия Мудофаа вазирлиги буйруғи билан рус ҳарбийлари “Вагнер”чиларнинг Бахмутдан чиқиш йўлларига “юзлаб танкка қарши миналар ва тонналаб пластид” қўйган.

Ҳозир суриштирув ва текширув ишлари олиб борилмоқда, бу зарядларни қўйганлар Мудофаа вазирлиги вакиллари эди. Нега бундай қилдингиз, деб сўрашса, улар бармоғини юқорига кўрсатяпти. Саволларга жавоб бермаяпти”, — деб 2 июнь куни Пригожиннинг сўзларидан иқтибос келтирди унинг матбуот хизмати.

Тахмин қилиш мумкинки, улар ‘Вагнер’нинг фронтдан қайтадиган бўлинмаларини ушбу зарядлар билан кутиб олмоқчи, ваҳоланки, биз колонна бўлиб юрмаймиз”, — дея қўшимча қилди Пригожин. “Вагнер” раҳбарининг сўзларига кўра, унинг одамларидан ҳеч ким жабрланмаган. У вазиятни “оммавий қамчилашга уриниш” деб ҳисоблайди.

25 майда “Вагнер” Бахмутдан чиқиб кетишни бошлади. Пригожин жангчилар дам олиш ва жисмоний тайёргарлик учун орқа лагерларга жўнатилганини айтди. Матбуот хизматининг 2 июндаги хабарида айтилишича, бу пайтга келиб “Вагнер” бўлинмаларининг қарийб 99 фоизи Бахмутни тарк этган ва “барча позициялар тегишли равишда Мудофаа вазирлигига топширилган”.

Май ойи ўрталарида Пригожин рус ҳарбийлари Бахмутдан қочиб кетаётганини айтиб, Россияни “глобал фожиа”дан огоҳлантирган эди. Шунингдек, у ўзининг шахсий армиясига ҳали ҳам етарлича ўқ-дорилар берилмаганидан шикоят қилган ва “Вагнер” йўқотишларга учрашини айтган.

Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пригожин Россия Мудофаа вазирлиги “Вагнер”чиларнинг Бахмутдан чиқиш йўлини миналаб ташлаганини айтди
ePN