12:39 / 04.06.2023
1 176

Россия Днепрга даҳшатли ракета зарбаси берди

Россия Днепрга даҳшатли ракета зарбаси берди

Кеча, 3 май куни тунда Россия армияси Днепр вилоятига ракета зарбаси берди.

Днепропетровск вилояти полиция бошқармаси бошлиғи Сергей Лысакнинг сўзларига кўра, 20 киши жароҳат олган, ҳозирда вайроналар остига қолган одамларни қутқариш ишлари олиб борилмоқда.

«Ракета зарбаси оқибатида камида 20 киши жароҳат олди, уч нафар боланинг аҳволи оғир, улар операция қилинмоқда. Ҳозиргача жами 17 киши касалхонага ётқизилган. Қутқарувчилар вайроналар остидан одамларни қидиришни давом эттирмоқдалар, у ерда яна болалар бўлиши мумкин», — дея маълум қилди Сергей Лысак.

Маълумотларга кўра, Россия ракетаси Днепр чеккасидаги икки турар-жой биноси орасига келиб тушган. Натижада бинолар қулаб тушган ва ёнғин содир бўлган. Украина Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати ходимлари тўрт кишини вайроналар остидан олиб чиқилганини маълум қилди. Воқеа жойида 85 нафар қутқарувчи ва 18 бирлик махсус техника ишламоқда.

Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Днепрга даҳшатли ракета зарбаси берди
ePN