14:46 / 05.06.2023
184

Ҳиндистондаги темирйўл ҳалокатига сигнализация тизимидаги нуқсон сабаб бўлгани айтилди

Фото: Reuters

Ҳиндистон ҳукуматига кўра, мамлакат шарқидаги Одиша штатида поездлар ҳалокатига электрон сигнализация тизимининг носозлиги сабаб бўлган. Ҳиндистон темирйўл транспорти вазири Ашвини Вайшнав 4 июн, якшанба куни тергов жараёнини изоҳлар экан, икки кун аввал содир бўлган фожианинг бу сабабини батафсил тафсилотларни келтирмасдан айтди. “Биз ҳодиса сабабларини ва айбдорларни аниқладик”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган ANI агентлиги.

Вазирнинг сўзларига кўра, қўшимча тафсилотлар тергов бўйича якуний ҳисобот эълон қилинганидан кейингина маълум бўлади.

2 июн оқшомида Одиша штатида поездлар тўқнашуви оқибатида камида 288 киши ҳалок бўлди, 900 дан ортиқ киши жароҳатланди. Бу Ҳиндистонда сўнгги 20 йилдаги энг йирик темирйўл ҳалокатидир. Мамлакат ҳукуматининг расмий баёнотида айтилишича, Калкуттадан Ченнайга кетаётган тезюрар "Коромандел экспресс" поезди Баласор шаҳри яқинида релсдан чиқиб кетган. Худди шу ҳудудда SMVB-HWH Superfast Express Ғарбий Бенгалияга кетаётганда релсдан чиқиб кетди.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди ва жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади. Унинг сўзларига кўра, у темирйўл транспорти вазири Ашвини Вайшнав билан ҳам суҳбатлашган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистондаги темирйўл ҳалокатига сигнализация тизимидаги нуқсон сабаб бўлгани айтилди
ePN