16:43 / 05.06.2023
383

Қодиров Белгородда “террорчиларга қарши курашиш учун” чечен кучларини юборишни таклиф қилди

Фото: VK

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Белгород вилоятига “террорчиликка қарши курашда тажрибага эга” чечен бўлинмаларини юбориш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда у Telegram каналида ёзди.

Россия ҳудудидаги бандитлар гуруҳини тинч аҳоли ва инфратузилмага зарар етказувчи оқибатларсиз йўқ қилиш учун махсус билим ва тайёргарлик зарур. Бу ерда нафақат ҳарбий малака, балки терроризмга қарши кураш тажрибаси ҳам керак. Бундай тайёргарлик республикани бандитлардан тозалаб, тажриба орттирган чечен жангчиларида бор”, — деди Чеченистон раҳбари.

Унинг тушунтиришича, бундай бўлинмалар таркибига Миллий гвардия, милициянинг полк ва батальонлари, хусусан, Аҳмад Қодиров номидаги махсус полк ҳарбийлари киради. Қодировнинг сўзларига кўра, куч ва ҳарбий тузилмаларнинг батальон ва полкларидаги чечен жангчиларининг умумий сони 70 минг кишидан ошади.

Барча бўлинмалар Россия махсус кучлари университетида ўқитилган. Энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланган, улар билан ишлашга ўргатилган, муаммосиз қуроллар билан таъминланган ҳамда давлатимиз ва фуқароларимизни ҳимоя қилиш мақсадида Олий қўмондоннинг ҳар қандай буйруғини бажаришга тайёр. Бу яхши қарор бўларди. Биз тайёрмиз ва буйруқни кутяпмиз”, — дея сўзини якунлаган Қодиров.

Чеченистон раҳбарининг баёноти Белгород вилояти ҳудудига мунтазам ҳужумлар фонида берилди. Хусусан, 22 май куни Белгород вилояти ҳокимияти “Украина Қуролли кучларининг диверсант-разведка гуруҳи” Грайворон шаҳар округи қишлоқларига кирганини эълон қилди. Глотово, Козинка ва Гора-Подил аҳоли пунктларида жанглар кечгани хабар қилинди.

Эртаси куни Россия Мудофаа вазирлиги россиялик ҳарбийлар украиналик “диверсантларни мағлуб этгани” ҳақида хабар берди. Воқеа учун жавобгарликни Украина томонида жанг қилаётган “Россия озодлиги” легиони ва “Россия кўнгиллилар корпуси” ўз зиммасига олди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қодиров Белгородда “террорчиларга қарши курашиш учун” чечен кучларини юборишни таклиф қилди
ePN