19:30 / 05.06.2023
788

ОАВ: Путинни “ғазаблантирмаслик” учун унга ёмон хабарларни етказиш тўхтатилди

Фото: Associated Press

Россия президенти Владимир Путинга энди фронтдаги ва умуман мамлакатдаги вазият ҳақида ёмон хабар берилмайди, чунки у бундай хабарлардан “ғазабланади”. Бу ҳақда мазкур вазиятдан хабардор манба маълумот берди.

Вазиятдан хабардор манбага кўра, Путин реал вазият ҳақидаги хабарлардан ғазабланиб, бундай маълумотни етказган одамга ҳозирда “Ғарб ташвиқоти” таъсирида эканини айтган.

Россия президентининг ўзи эса бошқа манбалардан ишончлироқ маълумотларга эга, бу унга хабар етказувчиларнинг маълумотларига тўғри келмайди”, — дейилади хабарда.

Путинга салбий маълумотлар етказаётганлар унинг ҳузурига кириш ҳуқуқидан четлатилгани, ижобий мазмундаги хабарларни етказувчилар эса Россия раҳбари билан учрашиши мумкинлиги айтилмоқда.

Россия президентига етказилаётган хабарлар орасида салбийлари ҳам борлиги, бироқ улар аҳамиятсиз ва майда муаммолар экани таъкидланган.

Путинга ёмон хабар етказиш тўхтатилган, чунки президент уларни эшитишни истамаслигини билдирган”, — дейилади хабарда.

Шу билан бирга, Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков журналистлар билан суҳбатда Путин “махсус ҳарбий операция” ҳақида мунтазам равишда маълумот олишини айтган.

Президент анъанага кўра, ҳар доим турли хил ахборот манбаларига эга бўлишни афзал кўради, айниқса, операция зонасидаги вазият ҳақида гап кетганда. Расмий ҳисоботлар билан бир қаторда, албатта, у тегишли қўнғироқларни мунтазам равишда амалга оширади ва маълумотларни бевосита қўлга киритади. У ҳар доим шундай қилган ва қиляпти, буларнинг барчаси президент буйруғи билан жуда тез амалга оширилмоқда”, — деган Песков.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ОАВ: Путинни “ғазаблантирмаслик” учун унга ёмон хабарларни етказиш тўхтатилди
ePN