21:50 / 05.06.2023
586

Зеленскийдан Виталий Кличкони Киев маъмурияти раҳбари лавозимидан озод қилишни сўрашмоқда

Фото: Жоҳн Мооре / Getty Images

Душанба куни Украина президенти Владимир Зеленскийнинг веб-сайтида Виталий Кличкони Киев шаҳар маъмурияти раҳбари лавозимидан четлаштиришни талаб қилувчи иккита петиция рўйхатга олинган.

Мурожаат муаллифлари ўз талабларини Кличко белгиланган вазифаларни бажармаётгани, хусусан, бомбапаноҳларни ташкил этиш ишларини уддалай олмаётгани, шунингдек, унинг маъмурияти коррупциявий жанжалларга аралашиб қолаётгани билан изоҳлайди. Бу мурожаатлар Зеленский томонидан кўриб чиқилиши учун уларнинг ҳар бири 25 000 киши томонидан имзоланиши керак. Ҳозиргача петицияларда 194 та ва 135 та имзо тўпланган.

Кличко иккита лавозимни бирлаштирган — Киев мэри ва шаҳар маъмурияти раҳбари. Шаҳар мэри аҳоли томонидан сайланади, маъмурият раҳбари эса президент томонидан тайинланади. Қоидага кўра, сайланган мэр ўз ваколатининг бутун муддати давомида Киев маъмуриятининг раҳбари бўлади.

Кличконинг истеъфоси мавзуси 1 июнга ўтар кечаси ҳаво ҳужуми пайтида шаҳарнинг кўплаб аҳолиси бомбапаноҳларга кира олмаганидан кейин юзага келган вазият фонида яна пайдо бўлди.

Айни пайтда Украина фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати, полиция ва шаҳар маъмуриятлари ҳамда хизматлари вакилларидан иборат комиссия бомбапаноҳларни текширмоқда.

Шу билан бирга, Зеленскийнинг веб-сайтида ушбу текширув пайтида Кличкони лавозимидан четлаштириш тўғрисида петиция пайдо бўлди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленскийдан Виталий Кличкони Киев маъмурияти раҳбари лавозимидан озод қилишни сўрашмоқда
ePN