22:15 / 05.06.2023
371

Швецияда мамлакатнинг НАТОга киришига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди

Фото: Workers.org

Стокгольмда 500 га яқин одам мамлакатнинг НАТОга киришига қарши ўз норозилигини билдириш учун намойиш ўтказди.

Баъзилар “НАТОга йўқ, Швециядаги Эрдўғон қонунларига йўқ” деган баннерларни кўтариб олдилар.

Швеция ҳукумати Россиянинг Украинага бостириб киришидан сўнг ҳарбий иттифоққа қўшилиш учун ариза берди, бироқ деярли дарҳол Туркия ва Венгриянинг қаршиликларига дуч келди.

Анқаранинг асосий даъвоси Туркия расмийлари террорчи деб ҳисоблайдиган Курдистон ишчилар партияси аъзоларига Швецияда бошпана берилиши бўлди.

Анқаранинг талабидан келиб чиқиб, Швеция терроризмга қарши янги қонунлар қабул қилди. Аммо бу қонунлар Туркия ҳукуматини қаноатлантирадими ёки йўқ, ҳозирча маълум эмас.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Швецияда мамлакатнинг НАТОга киришига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди
ePN