07:38 / 06.06.2023
107

Туркманистонда электрон сигареталар тақиқланди

Иллюстратив фото: LRТ

Туркманистонда электрон сигареталарни сотиш тақиқланди. Бу ҳақда маҳаллий манбаларга таяниб, Turkmennews хабар берди.

Расмийлар вазиятни “қўлга олишдан” олдин, мамлакатда электрон сигареталарга тақиқ қўйилишига қарамай ундан фойдаланиш кўпайганди. Сўнгги пайтларда бир марталик электрон сигареталар, қайта ишлатиладиган вейп қурилмалари, улар учун эҳтиёт қисмлар, суюқликларни  сотиб олиш имконсиз бўлиб қолди.

Расмий равишда ҳеч қандай қонунлар чиқарилмаган, товарлар синхрон равишда сотувдан ғойиб бўлган. Сотувчилар оғзаки равишда харидорларга тақиқ қўйилганини айтмоқда.

Илгари Туркманистонда электрон сигареталарни сотиб олиш жуда осон бўлган, улар онлайн ва офлайн режимда сотилган. Хусусан, бутун Ашхободдаги, масалан, “100 фаввора” ҳудудидаги тунги дўконлар маҳсулотни сотишда машҳур жойга айланганди. Бу муассасалар президент оиласининг қариндошларига тегишли бўлган.

Манбаларнинг таъкидлашича, ҳозир ҳам ушбу дўконларнинг баъзиларида ҳали ҳам харидни амалга оширса бўлади.

Туркманистонда расмийлар узоқ вақтдан бери тамакидан бутунлай холи давлат мақомига эришишни мақсад қилган. Сигареталар доимий равишда етишмайди ва жуда қиммат. 2020 йилда аёлларга сигарет сотиш рад этилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. 2022 йил охирида қонунчиликка расман ўзгартиришлар киритилиб, сигарет сотиб олишнинг минимал ёши 18 ёшдан 21 ёшгача кўтарилди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистонда электрон сигареталар тақиқланди
ePN