08:08 / 06.06.2023
209

Блинкен: АҚШ Эроннинг ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймайди

Блинкен: АҚШ Эроннинг ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймайди

Фото: Reuters

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Саудия Арабистони ва Исроил ўртасидаги муносабатларни яхшилаш Вашингтон учун жуда муҳим эканини айтди ва Эрон ҳеч қачон ядро қуролига эга бўлишига йўл қўйилмаслигига ваъда берди.

«Қўшма Штатлар ҳақиқатан ҳам Исроил ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришга ёрдам беришдан миллий хавфсизлик манфаатига эга. Биз уни қўллаб-қувватлашда ажралмас роль ўйнашимиз мумкинлигига ишонамиз», деди Блинкен Америка Исроил жамоатчилик билан алоқалар қўмитасига (AIPAC).

Ар-Риёд ва Жидда шаҳридаги музокаралар учун жўнаб кетишидан бир неча соат олдин сўзлаган Блинкен президент Жо Байден маъмурияти собиқ президент Доналд Трамп томонидан араб давлатларини яҳудий давлати билан расмий муносабатларга киришишга кўндириш ташаббуси бўлган «Иброҳим келишуви»га содиқ эканини айтди.

Аммо ҳозиргача Ар-Риёз муносабатларни ривожлантиришдан тийилмоқда, гарчи Исроилга тижорий рейсларини очган ва Исроил билан алоқаларни кўпайтирган бўлса-да.

Бундан ташқари, Блинкен Вашингтоннинг Эронга ядровий қурол яратишга йўл қўйилмаслиги ҳақидаги ваъдасини яна бир бор тасдиқлади.

«АҚШ-Исроил муносабатлари Қўшма Штатларнинг Исроил хавфсизлигига содиқлигига асосланади. Бу мажбуриятни шубҳа остига олиб бўлмайди - бу темирдек мустаҳкам», деди у.

«Агар Эрон дипломатия йўлидан воз кечса, президент Байден кўп маротаба аниқ таъкидлаганидек, Эрон ядро қуролига эга бўлмаслигини таъминлаш учун барча вариантлар кўриб чиқилади», деб якунлади Блинкен.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Блинкен: АҚШ Эроннинг ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймайди
ePN