20:26 / 06.06.2023
537

Шойгу Украина узоқ кутилган қарши ҳужумни бошлаганини айтди

Фото: “TV Центр”

Украина Қуролли кучлари уч кун ичида Киев узоқ вақтдан бери ваъда қилган ҳужумни бошлади. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгуга таяниб, “РИА Новости” хабар берди.

Шойгунинг сўзларига кўра, Украина ҳарбийлари ҳам инсон ресурсларида, ҳам техникада йўқотишларга дуч келди.

4 июнь куни Украина Қуролли кучларининг 23 ва 31-механизациялашган бригадалари қўшинлари бирданига беш йўналишда ҳужум уюштиришга уринди. Улар муваффақиятга эриша олмади. 300 нафар украиналик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, 16 та танк, 26 та зирҳли техника, 14 та автомобиль йўқ қилинди”, —  деди Россия мудофаа вазири.

5 июнь куни Киев режими, Россия Мудофаа вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, бешта бригада кучларидан фойдаланган ҳолда етти йўналишда ҳужум уюштиришга уринган.

Украина Қуролли кучлари яна рус қўшинлари томонидан тўхтатилган. Жараёнда 1600 дан ортиқ ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани, 28 та танк, жумладан, саккизта Германия Леопардлари ва учта француз АМХ-10 ғилдиракли танклари ишдан чиққани айтилмоқда. Бундан ташқари, Сергей Шойгу 136 та бошқа ҳарбий техника, шу жумладан, 79 та хорижий техника йўқ қилинганини айтди.

Афсуски, биз ҳам йўқотишларсиз эмасмиз. Ҳужумни қайтариш жараёнида жами 71 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, 210 нафари яраланди. 15 та танк, тўққизта пиёда жанговар машинаси, иккита машина ва тўққизта қурол йўқ қилинди”, — деди у.

Маълумот учун, Украина расмийлари ҳали қарши ҳужум бошланганини тасдиқламаган. Бироқ ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Киевда қарши ҳужум учун етарлича қурол борлигини қайд этган.

Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шойгу Украина узоқ кутилган қарши ҳужумни бошлаганини айтди
ePN