date

Туркияда автобусни поезд уриб кетиши туфайли 7 киши ҳалок бўлди

Туркияда автобусни поезд уриб кетиши туфайли 7 киши ҳалок бўлди

Туркияда камида 7 киши автобус ва поезд иштирокидаги тўқнашув қурбонига айланган. Бу ҳақда Cumhuriyet хабар тарқатган.

Бу воқеа Элёзиқ вилояти ҳудудида, маҳаллий вақт билан соат 09:15да рўй берган. Бу вазиятда Татван шаҳридан Анқарага кетаётган поезд ўз йўлида туриб қолган автобусни уриб кетган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 7 киши воқеа жойида ҳалок бўлган, 1 киши оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Туркия темир йўл бошқармаси маълумотига кўра, қурбонлар орасида суриялик қочқинлар ҳам бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда автобусни поезд уриб кетиши туфайли 7 киши ҳалок бўлди