date
views 298

Ғайриоддий орбитага эга бўлган янги сайёра аниқланди

Ғайриоддий орбитага эга бўлган янги сайёра аниқланди

ТESС телескопи ғайриоддий орбитага эга бўлган Юпитер синфидаги иссиқ экзосайёрани аниқлади.

Пенсилвания университети олимлари бошчилигидаги астрономлар ТОI-1859 b иссиқ Юпитер синфига мансуб ғайриоддий экзосайёра топилганини эълон қилишди, у юлдуз атрофида чўзилган бўлиб, қия орбита бўйлаб айланади.

Кузатиш натижалари АҚШнинг Корнелл университетига тегиши ArXiv сайтида чоп этилган дастлабки хулосаларда хабар қилинди.

Қуёшдан 30 фоизга каттароқ бўлган ТОI-1859 юлдузини кузатиш ТESС космик телескопи ёрдамида амалга оширилди, у экзосайёраларни "ота-она" юлдузларнинг ёрқинлигини ўзгартиришига қараб қидиради. Ушбу ёндашув транзит усули деб аталади ва ҳозиргача космик кема 6600 га яқин номзод объектни аниқлади, улардан 333 таси экзосайёралар эканлиги тасдиқланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ғайриоддий орбитага эга бўлган янги сайёра аниқланди