22:53 / 07.06.2023
493

Шимолий Кореяда ўз жонига қасд қилувчилар сони кўпаймоқда

Шимолий Кореяда ўз жонига қасд қилувчилар сони кўпаймоқда

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин маҳаллий ҳокимият органларига ўз ҳудудларида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олишни талаб қилувчи махфий буйруқ берди. Бу ҳақда Radio Free Asia ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, буйруқда ўз жонига қасд қилиш “социализмга ва ватанга хиёнат қилиш ҳаракати” деб аталган. Ким Чен Ин вилоят, шаҳар ва туман даражасидаги партия қўмиталарига юборилган буйруқда маҳаллий ҳокимиятдан ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш чораларини кўришни талаб қилди. Шунингдек, бундай ҳолатлар учун маҳаллий ҳокимият органлари жавобгар бўлиши қайд этилган.

Май ойи охирида Жанубий Корея Миллий разведка бошқармаси Шимолий Кореяда ўз жонига қасд қилишлар сони ўтган йилга нисбатан 40 фоизга ошгани ҳақида хабар берган эди. Бошқарманинг маълумотларига кўра, бу “Шимолий Кореяда аҳолининг оғир аҳволи туфайли кўп сонли ички ташвишлар” билан боғлиқ.

Биргина Чхонгжин шаҳри ва унинг атрофидаги туманларда 35 та ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари қайд этилган ва кўпинча бутун оилалар ўз жонига қасд қилмоқда.

Ўз жонига қасд қилишларнинг аксарияти ўта қашшоқлик ва очлик туфайли содир бўлмоқда, шунинг учун ҳам ҳозирча ҳеч ким бунинг олдини олиш учун бирор таклиф беришга қодир эмас”, — дейилади манбада.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шимолий Кореяда ўз жонига қасд қилувчилар сони кўпаймоқда
ePN