01:35 / 09.06.2023
114

Шавкат Мирзиёев Италияда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотига борди

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Италияга расмий ташрифнинг биринчи кунида БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) офисига ташриф буюрди ва унинг бош директори Сюй Дунюй билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Ўзбекистон билан ушбу муҳим ихтисослаштирилган халқаро институт ўртасидаги ҳамкорликни, энг аввало, аграр тармоқни модернизация қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш каби устувор йўналишларда кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Озиқ-овқат хавфсизлиги, фундаментал илмий тадқиқотлар, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, Оролбўйининг экологик муаммоларини ҳал қилиш ва бошқа соҳаларда аниқ лойиҳа ва тадбирларни амалга оширишни назарда тутадиган 2030 йилга қадар ҳамкорлик бўйича янги кенг кўламли дастурни ишлаб чиқиш устувор йўналиш сифатида белгилаб олинди.

Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев бош директорга шу йил июль ойида бўлажак FAO раҳбари сайловида муваффақиятлар тилади.

Шу билан биринчи куннинг тадбирлари якунланди. Давлат раҳбари Милан шаҳрига жўнаб кетди. Эртага у ерда ташрифнинг ишбилармонлик дастури бўлиб ўтади.

Фото: Президент матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шавкат Мирзиёев Италияда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотига борди
ePN