07:30 / 10.06.2023
1 587

Тунги ҳужум: Украина катта йўқотишлар билан чекинди (видео)

Тунги ҳужум: Украина катта йўқотишлар билан чекинди (видео)

Ўтган тунда Украина Қуролли кучлари навбатдаги ҳужумни амалга оширишга уринди, лекин катта йўқотишлар билан чекинишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Россия Федерацияси мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу баёнот берди:
Запорожье йўналишида кеча соат 1:30 да душман 1500 шахсий таркиб ва 150 зирҳли техникадан иборат 47-механизациялашган бригада қўшинлари билан мудофаамизни ёриб ўтишга уринди.
Душман ҳаракатлари разведка кучлари томонидан ўз вақтида аниқланиб, уларга артиллерия, авиация ва танкга қарши қуроллардан зарба берилди.
Икки соат давом этган жанг натижасида душман 30 та танк, 11 та пиёда жанговар техникаси, 350 тагача аскар йўқотди. Йўқ қилинган танклар орасида Германиянинг 3 та "Leopard"лари ҳам бор.
Дшманнинг ушбу ҳужум учун махсус тайёрланган захира кучлари ўз вазифаларини бажара олмади, ва улар чекинишга мажбур бўлишди.
Россия Федерацияси Қуролли кучларининг Запорожье йўналишдаги қўмондони, генерал-полковник Александр Романчук айтишига кўра, душманинг илк йўқотишлари мина майдонларида содир бўлган.
Эслатиб ўтамиз, кеча 7 июнь куни содир бўлган жанговар ҳаракатларда Украина Қруолли кучлари 945 нафар аскар, 33 та танк, 28 та БМП, 38 та зирҳли жанговар машина, 3 та Польшада ишлаб чиқилган "Краб" ўзиюрар артиллерия мажмуаси ва бошқа қурол-яроғларини йўқотган эди.
Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тунги ҳужум: Украина катта йўқотишлар билан чекинди (видео)
ePN