Киевга кейинги ҳарбий ва молиявий ёрдам Украина армиясининг қарши ҳужуми натижаларига боғлиқ бўлади. Бу ҳақда РИА Новости "Politico" нашрига таяниб хабар берди.
"АҚШнинг юқори мартабали расмийлари Украинадаги можарони келажакда қўллаб-қувватлаш ва президент Жо Байденнинг глобал обрўси Украина қарши ҳужумининг муваффақиятига боғлиқ эканлигига ишонч ҳосил қилишди”, - деб ёзади нашр шарҳловчилари.
Уларнинг аниқлик киритишича, агар Украина мағлуб бўлса ёки кутилган режани оқламаса, у ҳолда қўллаб-қувватлаш йўқ бўлиши мумкин, бу эса можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақириқларга олиб келади.
Муаллифларнинг қўшимча қилишича, 16 ойлик махсус операция давомида кўплаб ҳал қилувчи воқеалар содир бўлган, бироқ Украина Қуролли Кучларининг қарши ҳужуми Вашингтон учун алоҳида аҳамиятга эга, бунда “ички сиёсат Украинани кейинги қўллаб-қувватлашнинг умумий манзарасини хира қилади”.
Шундай қилиб, АҚШ президенти маъмурияти Украина армиясининг ҳар қандай хатоси Конгрессдаги республикачиларга мудофаа харажатларини оширишга қаратилган барча уринишларни бекор қилишга имкон беришидан қўрқади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди