15:35 / 10.06.2023
252

Колумбияда самолёт ҳалокатидан омон қолган 4 бола 40 кундан сўнг топилди

Фото: AP
Колумбияда 40 кун олдин содир бўлган енгил самолёт ҳалокатидан омон қолган тўрт нафар бола топилди. Бу ҳақда The Guardian ёзмоқда.

Cessna-206 самолёти 1 май куни двигатели ишдан чиққани сабабли ҳалокатга учради. Самолётда тўрт нафар бола (ака-ука ва опа-сингиллар), уларнинг ота-оналари ва учувчи бўлган. Воқеа содир бўлган пайтда болаларнинг энг кичиги бир ёшда, қолганлари 4, 9 ва 13 ёшда бўлган. Самолёт топилганда, ичидан уч нафар ёши катта инсоннинг жасади топилган, бироқ болалар йўқ бўлган.

Болаларни қидириш билан ҳарбийлар ва маҳаллий аҳолидан иборат 300 дан ортиқ кишилик гуруҳ шуғулланган. Аввалига улар болалар тунаб қолган жойни топишга муваффақ бўлишди. Қутқарувчилар болалар учун сув идиши, қайчи, соч учун боғични топган. Вертолётлар жунглилар узра парвоз қилган ва болалар бувисининг овозини карнайдан эшиттирган.

Болалар келиб чиқиши бўйича - маҳаллий уитото ҳиндулар қабиласидан. Уларнинг яқинлари озиқ-овқат топиш қобилияти ва тропик ўрмонлар ҳақидаги билим уларга омон қолишга ёрдам беради деб умид қилишган.

Бир ойдан кейин болалар топилганида, улар сувсизланган ва ҳашаротлар чақиб ташлаган ҳолатда бўлган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, ҳозирда болалар ҳаёти хавф остида эмас. Тўйиб овқат емаганига қарамай, болаларнинг ҳеч бири жиддий касал эмас, ҳатто биринчи туғилган кунини ўрмонда ўтказган энг кичик бола ҳам.

Қутқарувчилар мамлакатнинг тропик ёмғирлар ёғадиган, ёввойи ҳайвонлар ва қуролланган жангарилар кўп бўлган энг хавфли ҳудудларидан бирида болаларнинг шунчалик узоқ вақт тирик қолганидан ҳайратга тушган. Қидирув гуруҳи томонидан ўрмонга ташлаб юборилган омон қолиш тўпламлари туфайли улар тирик қолган бўлиши мумкин.

Колумбия президенти Густаво Петро буни бутун мамлакат учун қувонч деб атаган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Колумбияда самолёт ҳалокатидан омон қолган 4 бола 40 кундан сўнг топилди
ePN