18:10 / 10.06.2023
145

Каховка ГЭСнинг вайрон бўлиши оқибатида етказилган зарар 14 миллиард долларга баҳоланди

Каховка ГЭСнинг вайрон бўлиши оқибатида етказилган зарар 14 миллиард долларга баҳоланди

Украинанинг Германиядаги элчиси Алексей Макеевнинг фикрича, Каховка ГЭС вайрон бўлишидан кўрилган зарар тахминан 14 миллиард долларни ташкил этади. Унинг айтишича, Херсон вилоятида балиқчилик хўжалигига зарар етказилганлиги сабабли балиқларнинг нобуд бўлиши аллақачон қайд этилган.

Жаноб Макеевнинг сўзларига кўра, фавқулодда ҳолат натижасида 20 минг гектардан ортиқ қишлоқ хўжалиги ерлари бир неча йил давомида фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолган.

Дон омборлари сув остида. Қора денгиз портларида бутун дунё бўйлаб дон етказиб берувчи кам сонли кемаларга юклашга етадиган дон қолган”, — деди дипломат.

Каховка ГЭС 6 июнь куни портлаш натижасида вайрон бўлди. Херсон вилоятида фавқулодда ҳолат режими жорий этилган, у ердан 6 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган. Вилоят губернатори вазифасини бажарувчи Владимир Салдо етказилган зарарни камида 1,5 миллиард рублга баҳолади. Россия ва Украина содир бўлган воқеада бир-бирини айбламоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Каховка ГЭСнинг вайрон бўлиши оқибатида етказилган зарар 14 миллиард долларга баҳоланди
ePN