date
views 554

Зеленский қарши ҳужум ҳаракатларини эълон қилди

Зеленский қарши ҳужум ҳаракатларини эълон қилди

Фото: Valentyn Ogirenko / Reuters

Журналистлар Зеленскийдан Россия президенти Владимир Путиннинг бир кун аввал «Украина армияси ҳеч қандай ҳудудда ўз мақсадларига эриша олмагани» ҳақидаги баёнотига изоҳ беришни сўради.

«Мен ҳар куни турли йўналишдаги қўмондонларимиз билан алоқадаман. Ҳозир ҳамма ижобий кайфиятда. Путинга шуни етказинг», деди Зеленский.

«Украинада қарши ҳужум ва мудофаа бўйича тегишли ҳаракатлар бўлиб ўтмоқда, қайси босқичда экани ҳақидаги тафсилотларга тўхталмайман. Натижалар тез орада сезилади. Мен Телеграм каналлари хабарлари ва Путинга ишонмайман. Ўз қўшинларимизга ишонишимиз керак. Мен уларга ишонаман», деди Украина президенти.

9 июнь куни президент Владимир Путин Украина қарши ҳужуми аллақачон бошланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, стратегик захиралардан фойдаланиш шундан далолат беради ва беш кундан бери шиддатли жанглар давом этмоқда. Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг айтишича, уч кунлик жангларда 71 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский қарши ҳужум ҳаракатларини эълон қилди