03:08 / 11.06.2023
128

Канада бош вазири Украинага минглаб снаряд ва юзлаб ракеталар ваъда қилди

Канада бош вазири Украинага минглаб снаряд ва юзлаб ракеталар ваъда қилди

Канада бош вазири Жастин Трюдо Украинага эълон қилинмаган ташрифи чоғида Киевга қўшимча ҳарбий ёрдам ваъда қилди, деб хабар берди CTV.

CTV материалига кўра, канадаликлар Украинага 288 та АIМ-7 ракетаси, 10 000 та 105 миллиметр калибрли снарядларни жўнатмоқчи, шунингдек, украиналик учувчиларни Ғарб жанговар самолётларини бошқаришга ўргатишда қатнашмоқчи.

Аввалроқ, Канада бош вазири Жастин Трюдо эълон қилинмаган ташриф билан Киевга келгани хабар қилинганди.

У сафарини Россия босқинида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган Михайлв монастиридаги Хотира деворига гулчамбар қўйишдан бошлади. Шунингдек, Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашиб, Олий Радада нутқ сўзлади.

Бу Трюдонинг уруш бошланганидан бери Украинага иккинчи ташрифи. Ўтган сафар у 2022 йил май ойида келганди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Канада бош вазири Украинага минглаб снаряд ва юзлаб ракеталар ваъда қилди
ePN