10:36 / 11.06.2023
527

Ўрта аср мафиясига тегишли қароргоҳ: Maдoннанинг 21 млн долларлик уйига саёҳат (фото, видео)

Ўрта аср мафиясига тегишли қароргоҳ: Maдoннанинг 21 млн долларлик уйига саёҳат (фото, видео)

“Кўл бўйидаги қаср” деб номланган мазкур юз йиллик турар жой Голливуд тарихининг том маънодаги тимсолидир. Бу ерда нефтчилар, бандитлар ва Голливуднинг машҳур хонандаси Maдoнна яшаган.

Carolwoodre.com
Carolwoodre.com
Carolwoodre.com

Голливуд тепаликларида жойлашган бу гўзал манзарали қасрдан Ўрта Ер денгизи ва Қора денгиз қирғоқлари бемалол кўриниб туради. Қизил черепицали том, печак билан қопланган оқ тошдеворлар, кўк ёғоч ромли деразалар ва ҳайратланарли кўл манзаралари уйга ўзгача гўзаллик бағишлайди. Аслида Кастилё дел Лагонинг Италияга ҳеч қандай алоқаси йўқ, бу ерда афсонавий мафия яширинган деган миш-мишлардан ташқари.

Carolwoodre.com

Ўрта Ер денгизи услубидаги сарой бу ерда машҳур HOLLYWOOD белгиси билан деярли бир вақтнинг ўзида 1920 йилларда пайдо бўлган. Қасрни нефть савдоси билан шуғулланадиган бизнесмен Патрик Лонгдон ўзи учун қурдирган. Ўша йилларда Голливуд ҳудуди ҳали унчалик машҳур эмасди — зилзила содир бўлиши мумкин бўлган ҳудуддаги тик тепаликларда қуриш қийин ва қимматга тушарди — у ерга машинасиз бориш жуда қийин эди. Патрик Лонгдон туфайли бу ерлар ҳам аҳоли яшайдиган жойга айланди.

Carolwoodre.com

Айтишларича, ўша йилларда қаср афсонавий мафия бошлиғи Бугси Сигелнинг уйи бўлган. Миш-мишларга кўра, у шу ерда ноқонуний бар очиб, тақиқ бекор қилинганидан кейин ерости казиноси ҳам қурдирган. Бироқ бу тасдиқланган маълумот эмас. Маълумки, 1993 йилда қасрни Maдoнна сотиб олган — атиги уч йилдан кейин хонанда ҳам уйни сотиб юборади.

Carolwoodre.com
Carolwoodre.com

Нафис саройда эман поллари ва қўлда бўялган ёғоч шифтлар мавжуд. Барча қаватлардан ўтиб, Бундан ташқари, “Голливуд” ёзувига қараган энг баланд минорадаги меҳмонлар ётоқхонасига олиб чиқадиган бир асрлик лифт мавжуд. Бу ерда вино сақланадиган ертўла, атиргуллар боғи, кинотеатр, бассейн, тош фавворалар, тропик ўсимликлар ўсган айвон ва кенг гараж мавжуд.

Carolwoodre.com
Carolwoodre.com
Carolwoodre.com

Уйдаги ҳамма нарса асрлар давомида хизмат қилиши учун мустаҳкам қилиб қурилган: тош деворлар, қадимги мозаика элементлари билан безатилган теракота плиталари; 7,5 метрли устунлар кўтариб турган шифтлар, фил оёғи қалинлигидаги тўсинлар, испанча арклар, ёғоч панеллар, буюртма асосида темирдан ясалган безаклар, катта ўлчамли каминлар ва антиқа мебеллар шулар жумласидан. Асосий меҳмонхонадаги ёғоч шифт ва икки қаторли нафис француз деразаларининг контрасти билан ўзига жалб қилади.

Carolwoodre.com

Асосий емакхонанинг декорацияси жуда оддий: интерернинг асосий безаклари ёғоч чуқурчалардан ясалганга ўхшаш шифтдир. Бундай шифтлар қадимги Юнонистонда томдаги черепицанинг юкини камайтириш учун ихтиро қилинган. Кейинчалик Уйғониш давридаги Италияда модага қайтди; шифтлар тилла суви югуртирилган расмлар билан ҳам безатилган. Бундай ҳашаматли безакларни фақат энг бадавлат одамлар қилишлари мумкин эди.

Carolwoodre.com

Холлдаги катта француз эшиклари верандага очилади. У тропик ўсимликлар билан тўла; сиз Лос-Анжелесда эмас, балки Испанияга келиб қолганга ўхшайсиз. Юз йиллик дарахтлар шу қадар гуллаб-яшнаганки, Кастилё дел Лаго худди ўрмон каби сукунатга ботган.

Carolwoodre.com
Carolwoodre.com

Maдoннанинг мазкур уйида оилавий нонушта қилиш учун норасмий емакхона ҳам бор. Қасрнинг кўп асрлик тарихига қарамай, емакхона орқасида жойлашган ошхона замонавий ва бу ерда тайёрланмайдиган таомнинг ўзи йўқ. Кутубхона полдан шифтгача ёғочдан ясалган; бу хонанинг барча безаклари уйнинг биринчи эгаси учун махсус буюртма қилинган.

Carolwoodre.com
Carolwoodre.com
Carolwoodre.com
Carolwoodre.com

Уйда 9 та ётоқхона бор, уларнинг ҳар бири ўзига хос тарзда жиҳозланган. Асосий ётоқхона орқали Марокаш услубида қурилган ҳаммомга кириш мумкин, у шу қадар мураккаб деталлар билан безатилганки, ҳар қандай замонавий дизайнерни ҳайратда қолдира олади.

Carolwoodre.com
Carolwoodre.com

Уй қадимий бўлса-да, унда барча замонавий қулайликлар мавжуд: кенг автотураргоҳ, ёпиқ гараж, алоҳида ошхонага эга иккита ходимлар хонаси, термостатли винохона ва террасага чиқиш имкониятига эга шахсий спорт зали.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўрта аср мафиясига тегишли қароргоҳ: Maдoннанинг 21 млн долларлик уйига саёҳат (фото, видео)
ePN