15:31 / 11.06.2023
409

Уруш уларни Исломга етаклади: украиналик оила мусулмон бўлди

Уруш уларни Исломга етаклади: украиналик оила мусулмон бўлди

Туркиянинг Қораденгиз минтақасида жойлашган Карабук шаҳрида яшовчи Любовь Максименко ва унинг қизи Алена Алексеенко Исломни қабул қилишди. Украинадаги уруш она-боланинг бу ерларга келиб қолишига сабаб бўлганди. Ҳар ишда бир хайр бор, деган нақл яна ўз исботини топди.

Урушдан қочиб, тинч бошпана ахтариб келган бу оила энди том маънода омонлик остонасидан ичкари ҳатлади, ҳақиқий нажот кемасига минди.

Ҳидоятга эришган бу она ва қизга Вилоят муфтийси Эржан Аксу томонидан  Ислом динининг асосий тамойиллари ҳақида маълумот берилди. Сўнгра улар йиғилганлар гувоҳлигида шаҳодат калималарини айтишди.

Она ўзига София, қизи Малак исмларини танлашди, шундан сўнг уларга мусулмон бўлгани ҳақида ҳужжат ва турли диний мазмундаги китоблар, жумладан, Қуръони карим маъноларининг украинча таржимаси тақдим этилди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Уруш уларни Исломга етаклади: украиналик оила мусулмон бўлди
ePN