12:02 / 12.06.2023
275

Британия Мудофаа вазирлиги: Россия Бахмутда ҳар 48 см ер эвазига бир нафар аскаридан айрилган

Британия Мудофаа вазирлиги: Россия Бахмутда ҳар 48 см ер эвазига бир нафар аскаридан айрилган

2022 йилнинг май ойидан бери Россия қўшинларининг Бахмутга ҳужуми оқибатида 60 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди ёки яраланди, деб хабар бермоқда Буюк Британия Мудофаа вазирлиги ўзининг Twitter’даги саҳифасида эълон қилинган видеода.

Вазирлик маълумотларига кўра, Россия қўшинлари Бахмут йўналишида 29 километрга яқин илгарилаган. Бу эса эгалланган ҳар 48 сантиметр ер учун бир нафар рус аскари ўлдирилгани ёки ярадор бўлганини англатади, дейилади роликда.

[media=https://twitter.com/DefenceHQ/status/1667865616428965891?s=20]
2022 йилнинг февраль ойида Россия 10-14 кун ичида бутун Донбасни эгаллаб олишни режалаштирган эди. Аммо Бахмутда қўлга киритилган ҳар 48 сантиметр ер эвазига бир нафар рус аскари ҳалок бўлди ёки яраланди. Украина курашни давом эттирмоқда.

Май ойининг охирида, Бахмут қўлга киритилгандан сўнг, “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси жангчилари шаҳарни тарк этиб, ўрнини оддий бўлинмаларга бўшатиб берди. Июнь ойи бошида Украина Мудофаа вазирлиги вакиллари Украина Қуролли кучлари Бахмут яқинида ҳужумга ўтгани ва бир нечта ҳудудларда олдинга силжиганини айтишди. CNN ёзишича, Украина ҳарбийлари Бахмут ҳудудида Россия мудофаа чизиғини ёриб ўтишга уриниш давомида кутилганидан кўра кўпроқ қаршиликка дуч келган ҳамда кўплаб шахсий таркиб ва техникаларидан айрилган.

“Вагнер” асосчиси Евгений Пригожин май ойида ҳарбий компания томонидан ёлланган 10 минг собиқ маҳбус Бахмут учун жангларда ҳалок бўлганини маълум қилганди. АҚШ президенти Жо Байден Бахмут учун жангларда Россиянинг йўқотишларини 100 мингга яқин одам, деб баҳолаган.

Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британия Мудофаа вазирлиги: Россия Бахмутда ҳар 48 см ер эвазига бир нафар аскаридан айрилган
ePN