13:15 / 12.06.2023
275

Шимолий кореялик хакерлар ракета дастурини молиялаштириш учун 3 млрд доллар ўғирлади

Фото: Getty Images

Шимолий Корея хакерлари беш йил ичида крипто ҳужумлар орқали 3 миллиард доллардан ортиқ маблағни ўғирлаган, деб ёзади The Wall Street Journal нашри Chainalysis блокчейн таҳлилчиларига таяниб. АҚШ расмийларининг айтишича, бу пуллар Шимолий Корея баллистик ракета учириш дастурининг қарийб 50 фоизини молиялаштириш учун сарфланмоқда.

Блокчейн ўйинларини ишлаб чиқарувчи Sky Mavis студияси киберҳужум қурбонларидан бирига айланди. Компания ходимларидан бири янги иш қидириш жараёнида, LinkedIn ижтимоий тармоғида ўзини иш берувчи деб таништирган шахс билан боғланган, телефон орқали суҳбатдан сўнг “иш берувчи” аризачига ҳужжат юборган. Файл “троя оти” бўлиб чиқди, бу Шимолий Корея хакерларига Sky Мavis'га кириб, 600 миллион доллардан ортиқ маблағ ўғирлаш, асосан Axie Infinity ўйинчиларини тунаш имконини берди. Sky Маvis киберҳужумдан жабр кўрганларга товон тўлаган.

Ўтган йили ҳужумларнинг чинакам авж олиши бутун дунё бўйлаб катта миқдордаги пуллар сақланадиган марказий крипто инфратузилмасига, жумладан Sky Маvis'га таъсир қилди”, — деди АҚШ Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи ўринбосари Энн Нойбергер.

Шимолий Корея 2018 йилда биринчи йирик крипто ҳужумларни амалга оширишни бошлаганди. Ядро қуролини тарқатмаслик бўйича тадқиқотлар маркази маълумотларига кўра, 2022 йилда 42 тадан ортиқ муваффақиятли ҳужумлар амалга оширилган.

Нойбергернинг айтишича, ҳозирда Шимолий Корея ракета дастурини молиялаштиришнинг тахминан 50 фоизи кибероперациялар ҳисобидан амалга оширилмоқда. Бунга бутун дунёда, жумладан, Россия ва Хитойда ишлаётган “КХДРнинг минглаб IT-мутахассислари” ёрдам бермоқда, дейди АҚШ расмийлари.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шимолий кореялик хакерлар ракета дастурини молиялаштириш учун 3 млрд доллар ўғирлади
ePN