Россия ҳарбийлари Қрим шимолидаги вақтинча босиб олинган Армянскдаги “Қрим титан” заводида техноген фалокат тайёрламоқда. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги разведка бош бошқармаси маълум қилди.
Маълум қилинишича, россияликлар маҳаллий “ҳокимият” вакиллари ва аҳолини эвакуация қилиб, кимё заводини миналашни режалаштирмоқда.
“Заводнинг совитиш ускунаси 200 тоннага яқин технологик аммиакдан фойдаланади. Заводда портлаш содир бўлган тақдирда, аммиак булути, шамол йўналишига қараб, ярим соат ичида яқин атрофдаги ҳудудларни қоплайди”, — дейилади разведка хабарида.
Қрим ярим ороли шимолидаги вақтинча босиб олинган Армянскда руслар ишғол маъмурияти вакилларини ҳам, маҳаллий аҳолини ҳам эвакуация қилишга ҳозирлик кўрмоқда.
“Каховка ГЭСдаги портлаш ‘Қрим титан’ заводида ишлаб чиқариш жараёнларига жуда жиддий зарар етказди. Руслар минимал тўғри режимда ишни давом эттиришнинг иложи йўқ деб ҳисоблайди”, — дейилади хабарда.
Сўнгги бир неча кун ичида Россия ҳарбийлари завод ва унга туташ ҳудудда портловчи моддаларни ўрнатаётгани айтилмоқда. Шу боис руслар ишғол маъмурияти вакилларини, ҳам маҳаллий аҳолини эвакуация қилишга ҳозирлик кўрмоқда.
Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди