date

Россия Мудофаа вазирлиги 7 та кўнгиллилар бўлинмаси билан шартнома имзолади

Фото: РИА Новости

Россия Мудофаа вазирлиги ўзининг Telegram-каналида кўнгилли ҳужумкор корпуснинг учта бригадаси ва тўртта алоҳида отряди вазирлик билан шартнома имзолаганини маълум қилди.

Бугун кўнгилли ҳужумкор корпуснинг 3 та бригадаси ва 4 та алоҳида отряди махсус ҳарбий операция зонасида Россия Федерацияси мудофааси манфаатларига доир вазифаларни бажариш бўйича шартномалар имзолади”, — дейилади хабарда.

Идоранинг таъкидлашича, ушбу шартнома махсус операция зонасидаги кўнгиллилар бўлинмаларининг фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш ҳамда кўнгиллилар ва уларнинг оилаларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш чораларини кенгайтиришни белгилайди.

Ҳужжатни Россия Мудофаа вазирлиги вакили генерал-лейтенант Владимир Алексеев ҳамда кўнгиллилар корпусининг еттита отряд ва бригада командирлари имзолади.

10 июн куни Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари Сергей Шойгу кўнгиллилар ташкилотларининг хизмат фаолиятини ташкил этиш тартибини белгиловчи буйруқни имзолади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Россия Мудофаа вазирлиги 7 та кўнгиллилар бўлинмаси билан шартнома имзолади