14:44 / 13.06.2023
277

Игорь Жовква: «Қарши ҳужумнинг якуний мақсади барча ҳудудларни, жумладан Қримни ҳам қайтариб олиш»

Игорь Жовква: «Қарши ҳужумнинг якуний мақсади барча ҳудудларни, жумладан Қримни ҳам қайтариб олиш»

Украина армиясининг қарши ҳужумининг якуний мақсади барча ҳудудларни, жумладан Қримни ҳам қайтариб олишдир. Бу ҳақда Украина президенти маслаҳатчиси Игорь Жовква CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

У интервьюда Украина ўз мақсадига эришиш учун кўп ойлар кетиши мумкинлигини айтди.

«Якуний мақсад барча ҳудудларни, жумладан Қримни ҳам қайтариб олишдир... Лекин Украина ўз мақсадларига эришиши учун кўп ойлар керак бўлиши мумкин», – деди Зеленскийнинг маслаҳатчиси.

Худди шу нуқтаи назардан, у Россия қўшинлари Харков вилояти ҳамда Херсон вилоятининг шимолий қисмидан ҳайдаб чиқарилган сентябрь ва октябрь ойларидаги Украина армиясининг муваффақиятли ҳужумларига ишора қилиб, бу Украинанинг биринчи қарши ҳужуми эмаслигини айтди.

«Ҳозирги ҳужум эҳтимол охирги қарши ҳужум операцияси бўлмайди», — дея қўшимча қилган Игорь Жовква.

Шунингдек, у Украина муваффақиятга эришмоқчи бўлса, Ғарб ҳамкорлари кўпроқ артиллерия ва ўқ-дорилар етказиб бериши кераклигини ҳам қўшимча қилган.

Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Игорь Жовква: «Қарши ҳужумнинг якуний мақсади барча ҳудудларни, жумладан Қримни ҳам қайтариб олиш»
ePN