Илон Маск Leopard 2 немис танкларининг заиф томонини айтди

Илон Маск Leopard 2 немис танкларининг заиф томонини айтди
Илон Маск Leopard 2 немис танкларининг заиф томонини айтди
Фото: AP Photo

Америкалик миллиардер Илон Маск Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужуми доирасида жанг майдонидаги йўқотишларига изоҳ берди. Тегишли изоҳ миллиардернинг Twitter’даги саҳифасига жойланди.

Унинг сўзларига кўра, Leopard 2 каби оз сонли танкларни танкга қарши қуроллар ва миналар ёрдамида йўқ қилиш мумкин.

“Кичик миқдордаги танклар танкга қарши қуроллар ва миналар томонидан осонликча йўқ қилинади”, — деган Маск.

Миллиардер бундай танклар “ё кўп” бўлиши, ёки умуман “бўлмаслиги” кераклигини айтади.

Май ойи охири ҳолатига кўра, Ғарб давлатлари Киевга 60 га яқин Leopard  2 танкларини етказиб берган. Февраль ойида Германия Иқтисодиёт вазирлиги Украинага 178 тагача Leopard 1А5 танкларини беришни маъқуллаган.

Россия Мудофаа вазирлиги Украина армияси Южно-Донецк ва Запорожье йўналишларида ҳужум уюштиришга уринаётганда тўртта Leopard  2 ни йўқотганини айтмоқда. Бундан олдин ҳам немис танклари йўқ қилингани ҳақида хабар берилган. Бироқ кейинчалик Россия Украинада Leopard  танкларини эмас, комбайнларни йўқ қилган бўлиши мумкинлиги ҳақида илгари сурилган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар