11:00 / 14.06.2023
488

Путин ҳарбий мухбирлар билан учрашувда нималар деди?

Путин ҳарбий мухбирлар билан учрашувда нималар деди?

Украина муаммосини ҳал қилишнинг калити Ғарб томонида, деди Россия президенти Владимир Путин бугун ҳарбий мухбирлар билан учрашувда.

"Биз тушунамизки, (Украинадаги) муаммоларни ҳал қилишнинг калити улар томонида. Агар улар ҳақиқатан ҳам бугунги можаро музокаралар йўли билан тугатилишини истаса, улар фақат битта қарор қабул қилишлари керак - қурол ва техника етказиб беришни тўхтатиш. Бор йўғи шу" деди Путин.

Америка можаро давом этишини истайди

АҚШ Украина можаросига тобобра кўрпроқ аралашиб, халқаро инқироз келтириб чиқармоқда, деди Россия президенти.
"Қўшма Штатлар тобора кўпроқ, деярли тўғридан-тўғри бу можарога ботиб бормоқда ва жиддий халқаро хавфсизлик инқирозини қўзғатмоқда. Кеча бизнинг ҳарбий кемамизга ҳужум қилган дронлар фаолиятини корректировка қилиш - бу жиддий нарса. Улар биз бундан хабардор эканимизни билишлари керак.
Биз ҳали ҳам бу билан келажакда нима қилиш ҳақида ўйлаяпмиз, лекин умуман олганда мана шундай вазият бор", дея қўшимча қилди Россия президенти.
Эслатиб ўтамиз, якшанба куни Қора денгизда Россиянинг "Приазове" кемасига Украина масофадан бошқариладиган қайиқлар билан муваффақиятсиз ҳужум қилган эди. "Приазове" Қора денгиз тубидан ўтган "Турк оқими" ва "Мовий оқим" газ қувурларини хавфсизликни таъминлаш вазифаларини бажарган.
Ҳужум вақтида ҳавода АҚШнинг стратегик учувчисиз аппарати Global Hawk ушбу жой яқинида нейтрал ҳудудда бўлган.
АҚШ можарога тобор кўпроқ пул тикмоқда: Пентагон баёнотига кўра, Байден даврида АҚШнинг Украинага ҳарбий ёрдами 40,7 миллиард доллардан ошди. Энг сўнгги ёрдам пакети, 13 июнь куни эълон қилинган, 15 та Bradley БМПлари ва 10та Stryker БТРни ўз ичига олади.
"Американинг иттифоқчилари йўқ, фақат вассаллари бор",  - деди Путин.
"Америкаликлар ўзларини жуда прагматик тутмоқдалар ва ҳамма нарса фақат ўз манфаати учун ҳал қилмоқда. Улар ўз иттифоқчиларининг манфаатларини ўйламаган, уларнинг иттифоқчилари ҳам йўқ. Уларнинг фақат вассаллари бор - вассаллар улар учун қандай роль тайёрлабқўйилганини тушуна бошладилар", деди Путин ҳарбий мухбирлар билан учрашувда.

Уранли снарядлар ҳақида

Ғарб Киевга кам бойитилган уранли снарядларни беришга тайёр, чунки уларнинг омборларда бошқа ҳеч нарса йўқ, деди Путин ҳарбий мухбирлар билан учрашувда.
“Уларда оддий (оддий ўқ-дорилар) тугаган, лекин уранли ўқ-дорилар омборларда бор... Ишлаб чиқаришни кенгайтириш эса ўзи учун қимматга тушади”, - деди президент.
Россия ҳам бунга жавобан кам бойитилган уранли снарядлардан фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
"Бизда ҳам бундай ўқ-дорилар жуда кўп, агар улар бундан фойдаланса, биз ҳам худди шундай ўқ-дорилардан фойдаланиш ҳуқуқини ўзимизда сақлаб қоламиз. Улар бизда бор захирада бор, биз шунчаки улардан фойдаланганимиз йўқ" - деди Путин.
Олдинроқ Wall Street Journal АҚШ расмийларига таяниб, Оқ уй Буюк Британиядан кейин Украинага тугатилган уранли танк снарядларини тақдим этишни маъқулламоқчи эканини хабар қилганди.

Украинанинг қисқача тарихи

Украина 1922 йилда большевиклар етакчиси Владимир Ленин ташаббуси билан пайдо бўлган. Ҳозир эса Украинада унинг асосчиси ёдгорликлари бузиб ташланмоқда, деди Путин.
"Негадир Владимир Илич бутун Қора денгиз соҳилини, соф тарихий рус ерларини бошқа республикага беришга қарор қилади. Албатта, бунгача бу ерда Украина билан боғлиқ бўлган ҳеч нарса йўқ эди. Ҳақиқий Украина 1922 йилда пайдо бўлган. Катта рус ҳудудлари берилиши ҳисобидан.< ...>
Бу ишни ақлдан озганлар қилган, одамлардан ҳеч ким сўрамаган. Ҳеч қандай овоз бериш бўлмаган. Бу нима ўзи? Хўп, майли, ерни уларга беришибди, кейин ажралиб чиқди (СССРдан)<...> Биз шундай парадигмада яшашга тайёр эдик. Лекин нега у ерда анти-Россия яратишни бошлашди? У ердаги одамлар бундай яшашни истамайди. Биз уларни ташлаб кетишимиз керакми? ”, - деди Путин.
Сўнгги йилларда Украинада қилинаётган барча ишларни мақсади фақат Россияга қарши қаратилган бўлди.
"Улар шунчаки анти-Россияни яратмадилар, уни ўзларининг фаолиятини асоси қилиб яратдилар ва уни кучайтира бошладилар. Ҳа, яна НАТОга кириш мавзуси ҳам пайдо бўлди", - деди Путин.

Россия можарони тугатишга ҳаракат қилмоқда

Россия Федерацияси на Қрим воқеаларини, на махсус операцияни олдиндан режалаштирмаган: Москва можарони тугатишга ҳаракат қилмоқда, биз шундай қилишга мажбур бўлдик, деди Россия президенти Владимир Путин.
"Ахир биз ҳеч қандай Қрим воқеасини режалаштирмаганмиз, ҳозир бўлаётган воқеаларни ҳам режалаштирмаганмиз. Мен айтдим ва бугунги учрашувимизда - биз бу қуролли тўқнашувни тўхтатишга ҳаракат қилмоқдамиз. Афсуски, биз буни қурол ёрдамида қилишга мажбур бўлдик”, деди Владимир Путин ҳарбий журналистлар билан учрашувда.
Шу билан бирга Россия бош қўмондони махсус операция мақсадлари ўзгармаслигини ва Украинани демилитаризация қилиш босқичма-босқич олиб борилаётганини яна бир бор таъкидлади.
"Улар (мақсадлар) ҳозирги вазиятга мос равишда ўзгариб бормоқда, лекин умуман олганда, биз ҳеч нарсани ўзгартирмаймиз ва улар биз учун фундаментал хусусиятга эга", - деди президент.
Шунингдек, давлат раҳбари бугунги кунда Россия Қуролли кучлари сафида муддатли ҳарбий хизмат ўтаётган аскарлар махсус операция ҳудудига жўнатилмаслигини ва қўшимча мобилизацияга эҳтиёж йўқлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди. Президент айтишига кўра, 2023 йилнинг январь ойидан буён 150 минг киши Россия Қуролли кучлари билан шартнома имзолаган.
Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин ҳарбий мухбирлар билан учрашувда нималар деди?
ePN