23:16 / 14.06.2023
223

Туркиянинг энг қиммат бренди маълум қилинди

Фото: Anadolu

Тurkish Airlines (Туркия ҳаво йўллари) энг қиммат турк брендлари ТОП 100 талигидан яна биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.

Brand Finance халқаро таҳлилий агентлиги Туркиянинг 2023 йил учун энг қиммат брендлари рейтингини тузди. Турк авиаташувчиси 2019, 2020, 2021 ва 2022 йилларда ҳам энг қиммат брендлар рейтингида биринчи ўринни эгаллаган.

Бренднинг бозор қиймати 2 миллиард долларга баҳоланмоқда. Тurkish Airlines 2022 йилга нисбатан товар қийматини 26 фоиз ошириб, муваффақиятга эришди.

Рўйхатда иккинчи ўринни қиймати 1 миллиард 500 миллион долларга баҳоланган Аrchelik эгаллади. Учинчи ўринда 927 миллион доллар билан Vestel бренди қайд этди.

Garanti BBVА банки ўтган йилга нисбатан 3 поғонага кўтарилиб, 767 миллион доллар қиймати билан 4-ўринга кўтарилди.

Скриншот

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркиянинг энг қиммат бренди маълум қилинди
ePN