12:44 / 15.06.2023
144

Пенс: Трампнинг афв этилиши мумкинлиги ҳақида гапиришга ҳали эрта

Пенс: Трампнинг афв этилиши мумкинлиги ҳақида гапиришга ҳали эрта

Фото: Reuters

АҚШ собиқ вице-президенти Майк Пенс Оқ уй собиқ раҳбари Доналд Трампнинг афв этилиши мумкинлиги ҳақида гапиришга ҳали эрта деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у «Клэй Трэвис ва Бак Секстон шоуси» радиодастури эфирида 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Трампни афв этадими, деган саволга жавоб берар экан маълум қилди, деб ёзади ТАСС.

Пенс Трампга қўйилган айбловлар жиддий эканини таъкидлади. Шунинг учун у мамлакат собиқ президентини айбланаётган нарсалар бўйича оқлай олмаслигини билдирди.

Пенс илгари Индиана губернатори лавозимида ишлаганини, шунинг учун ҳам афв этиш институти билан яхши таниш эканини эслади. Собиқ вице-президент афв этиш давлат арбобларининг ўта муҳим ваколатларидан бири эканини таъкидлади. Шунинг учун, Пенснинг фикрича, ҳозир Трамп афв этилиши ҳақида гапиришга ҳали жуда эрта.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пенс: Трампнинг афв этилиши мумкинлиги ҳақида гапиришга ҳали эрта
ePN