13:08 / 15.06.2023
230

Британия Мудофаа вазирлиги Украинага топширишга мўлжалланган дронларни кўрсатди (видео)

Фото: Twitter

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Twitter'да Украинага юбориш учун мўлжалланган жанговар дронларнинг сўнгги модели акс этган видеони намойиш этди. Дронлар аввалроқ эълон қилинган 92 миллион фунт стерлинглик ҳарбий ёрдам доирасида етказиб берилади.

Кадрларда сувости кемаларига қарши ўқлар билан жиҳозланган ўрта ўлчамдаги дронларни кўриш мумкин. Кейинги кадрда ҳам ердан, ҳам ҳарбий кемадан учишга қодир разведкачи дрон пайдо бўлади. Учувчисиз учоқлардан бирига NAF-167 ёзуви туширилган.

Биринчи партияни етказиб бериш келаси ой бошланади”, — дейилган видеодаги изоҳда.

Британиянинг Украинага буюртма асосида ишлаб чиқарилган дронларни, жумладан, камикадзе учоқларини етказиб бериш режалари ҳақида аввал The Telegraph нашри хабар берган эди. Газетанинг ёзишича, дронларни ишлаб чиқиш ва уларни Украинага ўтказишга тайёргарлик қатъий махфийлик шароитида олиб борилган, уларнинг учиш масофаси 200 километрдан ошади.

Май ойи ўрталарида Reuters Британия бош вазири Риш Сунак баёнотига таяниб, Лондоннинг Украинага “юзлаб” жанговар дронлар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини топшириш қарори ҳақида хабар берганди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британия Мудофаа вазирлиги Украинага топширишга мўлжалланган дронларни кўрсатди (видео)
ePN