АҚШ ҳукумати ўзининг кети узилмаётган қурол-яроғ етказиб беришлари орқали Украинадан Россияга қарши “тўп еми” сифатида фойдаланмоқда. Бу ҳақда Хитой халқ озодлик армияси генерал-лейтенанти Хэ Лэй “The South China Morning Post” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
“АҚШ Украинадан ўзининг Россияга қарши курашида, агар Москва урушда мағлуб бўлса, уларда битта рақобатчи ва стратегик рақиб кам бўлиши учун “тўп еми” сифатида фойдаланмоқда”, - деди у.
Хэ Лэйнинг қўшимча қилишича, Вашингтон томонидан янги қурол-яроғ етказиб бериш можарони фақат узайтиради.
“Мен АҚШдан ҳақиқатдан ҳам улар тинчликни исташадими деб сўраган бўлардим?”, - дейди генерал.
Унинг таъкидлашича, Пекин учун Украинадаги ҳозирги инқироз кутилмаган ҳолат бўлмаган.
“Хитой биз ҳозирга қадар тинчлик истиқболларини кўрмаганимиздан ғоят хавотирда ва афсусда”, - дея қўшимча қилди Хитой генерали.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Украина муаммосини ҳал қилишнинг калити Ғарб томонида эканини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, агар улар ҳақиқатан ҳам бугунги можаро музокаралар йўли билан тугатилишини истаса, улар фақат битта қарор қабул қилишлари керак - қурол ва техника етказиб беришни тўхтатиш.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди